Жиззах вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан жорий йилнинг 1 май куни Айдар-Арнасой кўллар тизимида ўтказилган назорат-рейд тадбирида «Тузкон» кўлининг 100-контури ҳудудида Зафаробод тумани, «Чимқўрғон» ҚФЙда яшовчи А.Р., Х.А., Б.А. исмли фуқаролар томонидан саноат мақсадида балиқ овлаш тақиқланган вақтда уларнинг ноқонуний балиқ овлаганликлари ҳолати аниқланди.
Ҳуқуқбузарлар электр қармоқ ёрдамида 23 дона, шундан 9 дона сазан, 14 дона карас балиқлари овлаган, ўз бошқарувларидаги автомашинасининг юкхонасидан эса 1 дона электр қармоқ, 1 дона подсак (саватча), 2 дона аккумлятор, 1 дона резина қайиқ, 1 дона қайиқ эшкаги, 1 жуфт резина этик, бир дона қўлбола фонар топилган.
Ҳуқуқбузарларга нисбатан табиатга етказилган зарар 8 830 800 сум миқдорида ҳисобланди. Ҳужжатлар суд органларига жўнатиш учун тўпланмоқда.
Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати