Бухоро вилояти: Олот тумани чиқиндилардан тозаланмоқда
04.
05. 2020
11:11
6090
Эконадзор

Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Олот тумани инспекцияси ходимлари томонидан ноқонуний чиқиндихоналарни бартараф этиш борасидаги ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Жумладан, Олот туманида ҳосил бўлган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ишларига Бухоро вилояти «Тоза ҳудуд» ДУК ходимлари ҳамда кўнгилли фуқаролар, шунингдек ташкилотларнинг техникалари жалб қилинди. Чиқиндилар ҳудудлардан олиб чиқилиб, туман марказий чиқиндихонасига жойлаштирилмоқда.

Бунда вилоят Экология бошқармасининг ходимлари маҳаллий аҳоли ва кўнгиллилар жонбозлик кўрсатишмоқда.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар