Навоий вилояти: Жайрон овловчиларга 3 йил озодликка чеклов ўрнатилди
29.
04. 2020
18:41
6290
Эконадзор

Навоий вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан 2019 йил куз мавсумида Томди тумани чўл ҳудудида амалга оширилган тезкор рейд тадбирлари давомида Томди туманида яшовчи фуқаролар З.А. ҳамда А.А. лар «Қизил китоби»га киритилган 2 бош Жайрон ҳамда 3 бош ёввойи қуёнларни ноқонуний равишда овлаганлиги аниқланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 202-моддаси 3-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Ушбу ҳолат юзасидан 2020 йил 15 апрель куни жиноят ишлар бўйича Зарафшон шаҳар судининг очиқ сайёр суд мажлисида А.З. ва А.А. ларнинг суд иши бўлиб ўтди.

Суд ҳукмига кўра, етказилган зарар бўйича Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фойдасига жавобгарлардан 68 907 000 сўмни ундиришни лозим топилди ва ов қилиш билан боғлиқ воситалар мотоцикл, ов қуроли давлат ҳисобига мусодара қилинди ҳамда 3 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Фойдали манбалар