
Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси жорий йил 13 ноябрь куни вилоят телерадиокомпанияси ҳамда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда Пахтаобод туманида тезкор назорат тадбирини ўтказиб, унинг давомида туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Тентаксой ва Майлисой дарё ўзанларидан кенг тарқалган ҳамда фойдали қазилма ҳисобланган қум ва шағалларни ноқонуний равишда қазиб олиб, ташиб кетаётган хуқуқбузарлар аниқланди.
Хуқуқбузарларга нисбатан МЖтКнинг тегишли бандларига кўра базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида жарима қўлланилиб, 5 баробари ундириб олинди. Ҳозирда қолган қисмини ундириб олиш чоралари кўрилмоқда.
Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати