
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Кармана туман инспекцияси инспекторлари томонидан жорий йилнинг октябрь ойида Кармана туман ҳудудида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан экологик рейд ўтказилганда қонун бузилиш ҳолати аниқланди.
Инспекторлар томонидан «Нурафшон» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан қум-тош юкловчи экскаватор ковлаб юклаётганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат билан Ўзбекистон Республикаси «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонуннинг 52-моддалари талаблари бузилди.
Ушбу фуқарога МЖтКнинг 70-моддаси 1- қисми билан жавобгарликка тортилиб, 2 млн 300 минг сум маъмурий жарима қўлланилди.