30 март – Халқаро чиқиндиларсиз дунё куни
30.
03. 2023
13:04
3319
Янгиликлар

«Зеро Wасте» ижтимоий ҳаракат бўлиб, унинг асосий мақсади чиқиндилар миқдорини имкон қадар камайтиришдир.

Зеро Wасте фалсафаси қуйидаги беш тамойилга (5Р) асосланади:

1.  Рефусе (рад этиш)
2.  Редуcэ (камайтириш)
3.  Реусе (қайта фойдаланиш)
4.  Реcйcле (қайта ишлаш)
5.  Рот (компост).

2022 йил 14 декабрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси чиқиндиларни бошқариш муҳимлигини расман илгари сурди ва 2023 йилдан эътиборан ҳар йили 30 мартни – Халқаро чиқиндиларсиз дунё куни деб нишонланишини эълон қилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, инсониятнинг кундалик ҳаёти давомида йилига 2,24 миллиард тонна қаттиқ маиший чиқиндилар ҳосил бўлади, шундан атига 55 фоизи махсус корхоналарда утилизация қилинади. Ҳар йили тахминан 931 млн тонна озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз ҳолатга келади ёки ташлаб юборилади, сув экотизимларига эса 14 миллион тоннагача пластик чиқиндилар ташланади.

Фойдали манбалар