Илмий даражалар берувчи кенгаш тузилди
20.
01. 2023
17:59
5627
Янгиликлар

Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий тадқиқот институтида техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси – PhD.18/30.11.2022.T.153.01 рақамли ихтисослигини берувчи илмий кенгаш фаолияти йўлга қўйилди.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатдан оқилона фойдаланиш соҳаларида илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш ва бу борадаги илмий ишларни янги босқичда ривожлантириш мазкур кенгашнинг асосий мақсад ва вазифаси ҳисобланади.

Эндиликда мазкур кенгаш томонидан 03.00.10 - «Экология» ихтисослиги (техника фанлари), 11.00.05 - “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш” ихтисослиги (техника фанлари) бўйича илмий даражалар ҳимояси ўтказилади.

Бугун Табиат ресурслари вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда мамлакатимизда илм-фанни янада ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ҳақида сўз юритилиб, ушбу илмий кенгаш фаолиятининг йўлга қўйилиши экология ва атроф-муҳит йўналишидаги илмий тадқиқотларни сифат ва кўлам жиҳатидан равнақ топтиришда катта аҳамият касб этиши таъкидланди.

Йиғилишда кенгаш фаолиятини самарали тарзда йўлга қўйиш, илмий салоҳият ва ёндошувни жалб этиш бўйича амалга ошириладиган ишлар муҳокама этилиб, келгусидаги режалар белгилаб олинди.

Йиғилишда Табиат ресурслари вазири ўринбосари Н. Обломурадов иштирок этди.
 

Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизмати

Фойдали манбалар