Туркман қулонлари қўриқхона ҳудудига қўйиб юборилди
27.
12. 2022
17:05
2088
Янгиликлар

Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги Бухоро ихтисослаштирилган “Жайрон” питомнигидан 18 бош туркман қулони “Судочье-Акпетки” давлат буюртма қўриқхонасига кўчирлди.

Қулонларни кўчириш ишлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тавсияси ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қошидаги “Мўйноқ келажак бунёдкорлари” билан имзоланган шартномага асосан амалга оширилди. 18 бош Туркман қулонлари Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Судочье-Акпетки" давлат буюртма қўриқхонаси ҳудудига қўйиб юборилди.

Қўриқхона ходимлари томонидан бу жониворларнинг яшаш жойлари ва тарзи доимий мониторинг қилиб борилади.

Шунингдек, яна 50 бош Туркман қулонларини “Борсакелмас” давлат буюртма қўриқхонасига кўчириш ҳам режалаштирилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг матбуот хизмати

Фойдали манбалар