Мамлакатимизда амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида таълим даргоҳлари ҳудудларига ҳам турли манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда. Ушбу хайрли ташаббус яшил ҳудудларнинг кўпайишига замин яратиши билан бирга ўсиб келаётган ёш авлод қалбида она табиатни асраш билан боғлиқ қадриятларнинг давом этишига хизмат қилади.
Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов Бухоро вилоятига хизмат сафари давомида Ғиждувон туманидаги 21-мактабда бўлиб, бу ерда “Долзарб 40 кунлик” доирасида ташкил этилган кўчат экиш тадбирида иштирок этди ва яхши ният билан дарахт ўтқазди.
Ўқувчилар билан самимий суҳбатлашиб, уларга дарахт экиш ота-боболаримизнинг миллий қадрияти эканлиги хақида тушунтиришлар берди.
Бухоро вилояти Экология бошқармаси, Ғиждувон тумани ҳокимлиги ва мактаб жамоаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбир давомида мактаб ҳудудига 300 туп манзарали дарахт кўчати экилди.
Бухоро вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати