#Яшил_макон #кузги_мавсум #долзарб_40_кун
22.
11. 2022
14:24
2989
Янгиликлар

Бугун Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов Бухоро вилоятига хизмат сафари доирасида Вобкент тумани Ўрмон хўжалиги бўлимида яратилган кўчатлар захираси билан яқиндан танишди.

 Давлат экология қўмитаси “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар жараёнида кўчатлар захирасига ҳам алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Хусусан, жорий йил баҳорги ва кузги мавсумлар аввалида бу борада жойларда мониторинг ўтказилиб, аниқ маълумотлар базаси шакллантирилди ва ишлар шунга мувофиқ ташкил қилинди. Айни пайтда ҳам бу жараён қизғин давом этмоқда.

Умумий майдони 8 гектар бўлган Вобкент тумани Ўрмон хўжалиги бўлимида бугунги кунда 20 турдаги манзарали, 5 хил турдаги мевали дарахтлар ҳамда турли буталар парвариш қилинмоқда. Хўжаликда 600 минг тупга яқин кўчат захираси яратилган. 

Бунинг асосий қисмини эса вилоят иқлимига мос ва сувсизликка чидамли бўлган тут, қайрағоч, заранг, жийда сингари дарахт кўчатлари ташкил этади.  Шу билан бирга арча, япон сафораси, шумтол, катальпа каби бошқа манзарали дарахтлар ҳам парваришланиб, жойларга етказиб берилаяпди.

Қўмита раиси масъулларга Бухоро вилояти иқлимига мос бўлган дарахт кўчатлари захирасини янада кўпроқ яратиш ва мутахассислар тавсияларига амал қилган ҳолда жойларга етказиш бўйича таклиф ва тавсияларини  билдирди.

Бухоро вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Фойдали манбалар