Ўзбекистон делегацияси ЕХҲТ экологик-иқтисодий форумига тайёргарлик учрашувида иштирок этди
25.
05. 2022
12:29
3717
Янгиликлар

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси  ходимлари 23-24 май кунлари Лодз (Польша) шаҳрида бўлиб ўтган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ)  30-Экологик ва иқтисодий форумига тайёргарлик йиғилишида иштирок этди

Учрашув «COVID-19 пандемиясидан кейин барқарор иқтисодий тикланиш орқали ЕХҲТ минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш» мавзусига бағишланди.

Форумда иштирокчи давлатлар, ҳамкорлик бўйича шериклар, ЕХҲТ институтлари, халқаро ташкилотлар, бизнес ва экспертлар ҳамжамияти, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги нодавлат ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон вакиллари «Яшил ва барқарор тикланиш йўллари» сессиясида модераторлик қилди.

Учрашув давомида экологик хавфсизлик ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш, экотуризмни ривожлантириш борасидаги кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Иқлим ўзгариши муаммоларига қарши курашиш, тоза ва иқлимга чидамли энергия ишлаб чиқиш ва унга ўтишни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида жорий йилнинг сентябрь ойида Оролбўйи минтақаси -  Нукус шаҳрида БМТ шафелигида «яшил» энергия бўйича юқори даражадаги халқаро форум ўтказилиши билдирилди. Шу муносабат билан мазкур форумга халқаро ҳамжамият вакиллари таклиф этилди.

Манба: "Дунё" АА

Фойдали манбалар