Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фанлар академияси билан ҳамкорликда ташкил қилинган форумда Давлат экология қўмитасининг Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти жамоаси ҳам иштирок этди ва тиббиёт чиқиндиларини термик усулда зарарсизлантиришга қаратилган инновацион қурилмани намойиш қилишди.
Таклиф қилинаётган технология хавфли тиббий чиқиндиларини улар ҳосил бўлган жойларда минимал энергия, пул ва ишчи кучи сарфланган ҳолда утилизация қилиш учун мўлжалланган. Қурилмани ўрнатиш ва ишлатиш экологик жиҳатдан қулай ва маълум бир хавфли тиббий чиқиндиларни зарарсизлантириши мумкин.
Форумда иштирокчиларга қурилма ҳақида тақдимот кўринишида кенг маълумот берилди.