Марказий Осиё Минтақавий экологик марказнинг ижрочи директори билан учрашув
17.
02. 2022
19:15
4044
Xalqaro hamkorlik

Бугун 17 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадовнинг Марказий Осиё Минтақавий экологик марказнинг (МОМЭМ) ижрочи директори З. Махмудов билан учрашуви бўлиб ўтди.

Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов Президент томонидан сўнгги йилларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ташаббуслар, хусусан, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси, қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш, Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш бўйича кенг кўламли тадбирлар ҳамда халқаро лойиҳалар тўғрисида сўз юритди.

Ўз навбатида МОМЭМ ижрочи директори З. Махмудов экология соҳасида амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берган ҳолда МОМЭМ икки томонлама манфаатли ҳамкорликни янада жадаллаштириш, қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга оширлишида техник кўмак, экология соҳасидаги мутахассисларни салоҳиятини ошириш бўйича тадбирлар, қўшма илмий изланишлар олиб бориш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Иккитомонлама алоқаларнинг истиқболига бағишланган музокаралар давомида халқаро доирада ташкил этилаётган экологик тадбирларда Ўзбекистон томони иштироки МОМЭМ томонидан қўллаб-қувватланиши таъкидланди.

Хусусан З. Махмудов Ўзбекистон Республикаси делегациясининг жорий йилнинг ноябрь ойида Мисрнинг Шарм-аш-Шайх шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисида Ҳадли конвенцияси томонлар конференциясининг 27-чи йиғилишида (COP27) фаол иштирок этишга чақирди ҳамда Иқлим ўзгариши бўйича Марказий Осиё конференцияси жорий йил Душанбе шаҳрида ташкил этилиши ҳақида хабар берди ва унда Давлат экология қўмитаси вакилларининг иштирок этишини таклиф қилди.

Шу билан бирга, Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов МОМЭМни экология ва атроф-муҳит соҳасида «Қизил китоб», болаларнинг экологик маданиятини оширувчи ва бошқа илмий нашрлар тайёрлашда тегишли кўмак беришга чақирди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар