Глобал яшил ўсиш институти билан учрашув
03.
02. 2022
19:31
3903
Xalqaro hamkorlik

2022 йил 3 февраль куни Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов ҳамда Глобал яшил ўсиш институтининг (GGGI) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари доктор Аарон Рассел билан учрашуви ташкил этилди.

Музокаралар давомида томонлар Глобал яшил ўсиш институтининг Ўзбекистонда амалга оширилаётган соҳадаги ислоҳотларга экспертлик кўмагини жалб қилишга, Глобал яшил ўсиш институти билан ҳамкорликда «яшил иқтисодиёт», иқлим ўзгариши, чиқиндиларни бошқариш каби соҳаларида ҳамкорликдаги лойиҳа ва дастурларни кенгайтиришга келишиб олдилар.

Хусусан, учрашувда янги ишлаб чиқилаётган умумий қиймати 10 миллион АҚШ долларига тенг «Шаҳарларни кўкаламзорлаштириш орқали иқлим барқарорлигини ошириш», шунингдек Ландшафт экотизим хизматлари ва гидроэнергетика учун табиатга асосланган ечимлар лойиҳаларининг тез орада амалга оширишни бошлаш учун тегишли чоралар кўриш бўйича фикр алмашдилар.

Шу билан бирга, учрашувда 2022 йил 2 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев раислигида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги, хусусан атроф-муҳит муҳофасини кучайтириш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, чиқиндиларни бошқариш борасидаги 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган кўрсатмаларни амалга ошириш борасида Глобал яшил ўсиш институтининг салоҳиятини жалб қилиш бўйича муҳокамалар олиб бордилар.

Шунингдек, томонлар Глобал яшил ўсиш институтининг (GGGI) Ўзбекистонда доимий фаолият олиб борувчи ваколатхонасини тантанали очилиш маросимини ташкил этиш масаласига тўхталиб ўтдилар.

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар