Жамоатчилик кенгаши: Янги таркиб ва янгича ёндашув
20.
01. 2022
18:44
5039
Тадбирлар

2022 йил 20 январь куни Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Жамоатчилик кенгашининг 23 нафардан иборат янги таркиби сайланди. Кенгаш аъзолари таркибидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати Камол Жуманиёзов Кенгаш раиси, “Экомактаб” ННТ директори Наталья Шивалдова унинг ўринбосари этиб сайланди.

Шунингдек, тадбирда Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган устувор вазифаларни жамоатчилик билан ҳамкорликда самарали амалга оширишда ушбу Кенгаш платформасининг муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.

Тадбирда Давлат экология қўмитаси тизимида фаолият юритаётган мутахассислар ҳудудларда, миллий боғ ва қўриқхоналарда, питомниклар айни вақт режимида амалга оширилаётган ишлар юзасидан онлайн ахбороти тингланди.

Тадбир якунида Кенгаш аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби ва эсдалик совғалари топширилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар