«Samarqand Touristik Centre»да ва унинг атрофида 22 минг тупга яқин манзарали ва бутасимон дарахтлар экилмоқда
17.
01. 2022
10:41
3643
Эконадзор

Кеча, 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н. Обломурадов Самарқанд тумани «Қўштамғали» МФЙда жойлашган «Samarqand Touristik Centre»да бўлиб, бу ерда кўкаламзорлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Мазкур масканда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилиши жараёнида 30га яқин турдаги қимматбаҳо навли, жами 22 минг тупга яқин манзарали ва бутасимон дарахтлар экилмоқда.

Биргина «Samarqand Touristik Centre» ҳовли қисмида 12 минг атрофида бутасимон ва манзарали дарахтлар экилаётган бўлса, унинг атрофида жами 30 гектар ер майдонида 9000 туп атрофида манзарали дарахтларни экиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу дарахтларни суғориш учун замонавий технологиялар асосидаги томчилатиб суғориш тизими барпо этилмоқда.

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар