Тадбиркорлар билан учрашув
09.
01. 2022
11:37
1297
Тадбирлар

2022 йил 8 январь куни Давлат экология қўмитасининг раиси Н. Обломурадов, раис ўринбосари И. Боқижонов маиший чиқиндиларни комплекс бошқариш бўйича кластер корхоналари ҳамда маиший чиқиндилар билан ишлаш соҳасида давлат-хусусий шерикчилик тамойили асосида эндигина фаолият бошлаган тадбиркорлар билан учрашув ўтказдилар.

Тадбирда Қўмита раиси тадбиркорлар билан бирма-бир суҳбатлашиб, улар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни эшитиб, уларни бартараф қилиш юзасидан аниқ чораларни белгилади. Тадбиркорлар томонидан берилган таклифларни амалиётга тадбиқ қилиш юзасидан тегишли масъул ходимларга вазифалар берилди.

Хусусий тадбиркорлар томонидан берилган таклифлар асосида амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритишга келишиб олинди.

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар