Янги йил қутлови
01.
01. 2022
09:56
737
Янгиликлар
h3 style="text-align:center">Азиз юртдошлар!

Ўзининг бетакрор файзу таровати, қувонч ва шукуҳи билан жонажон юртимизга янги 2022 йил кириб келмоқда. Мана шундай ҳаяжонли лаҳзаларда сизларга файзли Янги йил байрамининг эзгу тилакларини йўллашдан бениҳоя мамнунмиз.

Бу байрам нафақат йил тақвимининг ўзгариши, балки умримизнинг ўзига хос йиллик сарҳисоби, янги режалар, яхши ниятлар билан янги мавсумни бошлашимиз учун табиатнинг бизга берган ўзига хос туҳфасидир.

Сўнгги вақтларда кузатилаётган иқлим ўзгаришлари ва ноқулай экологик ҳолатлар, ҳеч шубҳасиз, табиат ҳақида қайғуришимиз учун табиатнинг ўзи бизга белги бермоқда. Абу Али ибн Сино бобомизнинг «Агар ҳавода чанг ва тутун бўлмаса эди, киши минг йил яшаган бўларди», деган ҳикмати ҳаётимизда улкан аҳамият касб этмоқда.

Жамиятимизда юксак экологик маданиятни шакллантириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, яшил иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш орқали жонажон Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш – барчамизнинг муҳим фуқаролик бурчимиздир!

Бугун муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилиб, ҳаётимизга татбиқ этилаётган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси барчамизни кириб келаётган 2022 йилни улкан режалар, эзгу орзу-ниятлар билан бошлашга даъват этади.

Кириб келаётган Янги йил юртимизга файзу барака, янги ютуқ ва зафарлар олиб келсин! Барча юртдошларимизга сиҳат-саломатлик, келгуси ишларида янгидан-янги муваффақиятлар, хонадонларга тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат тилаймиз!

Янги йилингиз муборак бўлсин!

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар