Тайинлов. Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
30.
12. 2021
13:54
3487
Янгиликлар

Давлат экология қўмитасининг 2021 йил 27 декабрдаги буйруғи билан Якубов Абдувосид Сулаймонович Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Якубов Абдувосид Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги ПҚ-5843-сон Қарорига мувофиқ Давлат хизматини ривожлантириш Агентлиги билан ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

Якубов Абдувосид Сулаймонович 1983 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 2005 йилда Фарғона политехника институтини Иқтисодиёт йўналиши бўйича тамомлаган.

Бугунги кунга қадар у Фарғона вилояти, Фарғона тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида меҳнат фаолиятини олиб борган.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар