Тайинлов. Давлат экология қўмитаси Чиқиндилар билан ишлаш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш ва ташкил этиш бошқармаси
30.
12. 2021
13:27
3812
Янгиликлар

Давлат экология қўмитасининг 2021 йил 27 декабрдаги буйруғи билан Таджибаев Иномжон Рахимджанович Давлат экология қўмитаси Чиқиндилар билан ишлаш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш ва ташкил этиш бошқармасининг Чиқиндилар билан ишлаш соҳасида методология ва норматив ҳужжатлар ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи лавозимга тайинланди.

Таджибаев Иномжон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги ПҚ-5843-сон қарорига мувофиқ, Давлат хизматини ривожлантириш Агентлиги билан ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

Таджибаев Иномжон 1984 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 2013 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини муҳандис - механик йўналиши бўйча тамомлаган.

Бугунги кунга қадар у Фарғона вилояти Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси инспектори лавозимида меҳнат фаолиятини олиб борган.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар