«Газни – суюқликка» технологияси амалда
25.
12. 2021
17:39
4332
Янгиликлар

«Uzbekistan GTL» заводи экологик жиҳатдан тоза ёқилғи ишлаб чиқарувчи катта корхонадир. Бундай завод шу пайтгача дунёда атиги тўртта эди. Бизники жаҳондаги бешинчиси бўлди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг фармони билан тасдиқланган 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясида «евро-4» экологик тоифасидан паст бўлмаган мотор ёқилғисини ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни фойдаланишга топшириш вазифаси белгиланган эди. Мазкур концепциянинг 2019-2021 йилларда амалга оширилиши бўйича қатор вазирлик ва идоралар чора-тадбирлар режасини тасдиқлаганди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан Давлат экология қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланган дастурга кўра, мазкур топшириқни жорий йил якунига қадар бажариш кўрсатилганди.

Мана, UzGTL, яъни «газни – суюқликка» технологияси асосида йилига 3,6 млрд метр куб табиий газни қайта ишлаб, 1,5 млн тонна экологик тоза тайёр маҳсулотлар - авиакеросин, дизель ёнилғиси, нафта, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватига эга заводнинг тантанали очилишига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Нафақат иқтисодиётимизни мустаҳкамлайдиган, балки атроф-муҳитни аслича асраш, атмосферани муҳофазалашда муҳим ўрин тутадиган янги завод барчамизга муборак бўлсин!

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар