
Ушбу ҳодиса 4 йил аввал содир этилган бўлиб, Қуйи Амударё биосфера резервати Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тасарруфида бўлган даврда содир этилганлиги аниқланган бўлиб, 2016 йилдаги Қўмитанинг Давлат бионазорати инспекцияси Амударё сув ҳавзаси инспекцияси томонидан ҳуқуқбузарларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чора қўлланилган. Бундай ҳолат ҳозирги кунда қайд этилмаган.
Ижтимоий тармоқда акс этган 95 Q 587 CA давлат рақамидаги автоулов кузови ранги ҳозирги кунда бошқа рангда эканлиги аниқланди.
Ўз навбатида, Давлат экология қўмитаси ўз шахсий манфаатлари йўлида кимларнидир қоралаб, далилларни текширмасдан хабар жойлаштираётган фуқаролардан масъулиятни чуқур ҳис қилишларини, бунинг ортида фуқаро ҳаёти, унинг обрў-эътиборига путур етказиб қўйиш мумкинлигини ёддан чиқармасликни сўраб қолади.