Қорақалпоғистон Республикаси. Браконьерлар хатти-ҳаракати тафсилотлари
22.
12. 2021
09:50
4444
Эконадзор

Қорақалпоғистон Республикаси Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси, Миллий Гвардия ва Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси Амударё туман инспекцияси инспекторлари билан 2021 йил 21 декабрь кунги навбатдаги рейд тадбири давомида Амударё туманида яшовчи фуқаролар Ш.Ю, С.Е, А.С.лар томонидан Элликқалъа тумани Учқўрғоқ ОФЙ ҳудудидаги табиий кўлдан ноқонуний равишда 86 дона илонбалиқ, 75 дона сазан, 48 дона қизилқанот, 2 дона судак балиқларини 10 дона лескали тўр билан овлаб келаётган вақтида Элликқалъа тумани ҳудудида тўхтатилиб текширилди.

Кўздан кечириш давомида табиатга 33 млн 696 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланди. Қонунбузар фуқароларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Ҳолат юзасидан Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар