Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани. Муносабат
17.
12. 2021
16:43
3884
Эконадзор

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани «Хўжа Aбдужаббор» қишлоғида ернинг чўғ бўлиб ёнаётганлиги, сабабининг номаълумлиги, ёмғир ёғишига қарамасдан чўғнинг ёнишда давом этаётганлиги тўғрисидаги мурожаат Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, «Ҳудудгазтаъминот» туман филиали вакилларидан иборат гуруҳ томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида тахминан 0,10 га ер майдон аввал ёниб ўчганлиги ва ҳозирги кунда тахминан 0,01 га ер майдони устидан тутун чиқиб атрофга бадбўй ҳид тарқалаётганлиги маълум бўлди.

Шу билан бирга ушбу қишлоқда яшовчи оқсоқоллар томонидан бу жой тахминан 50-70 йиллар олдин чуқурлик жой бўлиб, қамишзор бўлганлиги ва йиллар ўтиб қамишлар устига тупроқ ёпилиб кетганлиги таъкидланди.

Ўрганиш давом этмоқда. Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, ер остида қолиб кетган қамишлар қизиши ва чириши натижасида ушбу ҳолат юзага келган.

Батафсил маълумотлар қўшимча тарзда маълум қилинади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар