Тайинлов. Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси
08.
11. 2021
19:11
4632
Янгиликлар

Жуманов Бахромжон Азимович - 2021 йилнинг 8 ноябрь кунидан Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Б. Жуманов 1970 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги олим-агроном.

Б. Жуманов Давлат экология қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг vacancy.argos.uz сайти орқали Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозими бўйича жорий йилнинг 11 октябрь куни эълон қилинган очиқ танлов якунлари бўйича ўтказилган тест натижаларига кўра, номзодлар ичида энг юқори 80 баллни тўплаб, Танлов комиссияси томонидан ўтказилган суҳбат жараёнларида ижобий кўрсатчиларни эгаллаб, мазкур лавозимга тайинланди.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Б. Жуманов Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги “Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази” ДУК директори ўринбосари лавозимида меҳнат фаолиятини олиб борган.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар