Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Aтроф-муҳит дастури (UNEP) раҳбарияти билан учрашув
22.
10. 2021
20:06
4790
Xalqaro hamkorlik

Швейцариянинг Женева шаҳрига расмий ташрифи доирасида Давлат экология қўмитаси делегацияси БМТ Атроф-муҳит дастурининг Европадаги бўлинмаси директори жаноб Бруно Поцци билан учрашди.

Жаноб Поцци UNEP номидан Ўзбекистон ҳукуматига атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатга асосланган ечимларни амалга оширишда кўрилаётган чоралар ва юритилаётган сиёсат учун миннатдорчилик билдирди ва Ўзбекистоннинг БМТнинг Aтроф-муҳит бўйича 5-чи Aссамблеясидаги иштирокини юқори баҳолади, бу еса мамлакатнинг жаҳон ҳамжамиятига очиқлигини яна бир бор исботлашини таъкидлаб ўтди.

Б. Поцци Ўзбекистонни Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқига (IUCN) аъзо бўлгани билан табриклади. Бундан ташқари, Оролбўйи ҳудудида амалга оширилаётган ишлар алоҳида қайд этилди. Шу муносабат билан UNEP Давлат экология қўмитаси билан биргаликда экотизимларни ўрганиш ва баҳолаш лойиҳасини амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

Томонлар ландшафт ва жойлардаги биологик хилмахилликни ҳисобга олган ҳолда мавжуд ва янги ташкил этилаётган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни самарали бошқаришда ёрдам кўрсатиш имкониятларини муҳокама қилишди.

Ўз навбатида, UNEP томони атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатларни, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Экологик кодексини ишлаб чиқишда ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек кимёвий тартибга солишга оид масалалар ҳам муҳокама қилинди. Ҳозирда UNEP мамлакатнинг Стокголм ва Базел конвенциялари олдидаги мажбуриятларини бажариш бўйича институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш, шунингдек, Роттердам ва Минамата конвенцияларига қўшилиш имкониятларини ўрганиш бўйича техник ёрдам кўрсатиш бўйича жами 250 минг долларлик лойиҳани маъқуллади.

Шу билан бирга, Географик ахборот тизимлари (GIS) технологияларидан фойдаланган ҳолда атроф-муҳит мониторинги соҳасида трансчегаравий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида UNEP минтақавий лойиҳани амалга оширмоқда. UNEP директори билан музокаралар натижасида лойиҳа доирасида Давлат экология қўмитаси асосида инновацион GIS марказини яратиш тўғрисида келишувга эришилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар