Эконазорат: Тошкент шаҳри. Табиатга шафқатсиз “бунёдкорлар”
30.
09. 2021
20:35
4755
Эконадзор

Қурилиш-ободонлаштириш ишларини олиб бориш баҳонасида атроф-муҳитга зарар келтираётганлар учраб тургани ҳеч кимга сир эмас. Ҳозирги кунда бундай ҳолатнинг олдини олишга жиддий эътибор қаратилиб, изчил тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари И.Боқижонов, Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари иштирокида Шайхонтохур тумани Олмазор кўчасидаги «Ўзбекистон давлат Консерваторияси» маъмурий биносининг орқа томонида «Мақом маркази» қурилиётган ҳудудда рейд ўтказилди.

Тезкор ўрганиш жараёнида қурилиш ишларини олиб бораётган «Kosonsoy Bunyod Qurilish» МЧЖ томонидан мазкур ҳудуд тегишли рухсатномасиз ўраб олинганлиги, бетон қориш қурилмаси экспертиза хулосасисиз жойлаштирилганлиги, яшнаб турган жойда қўй ва товуқлар боқилаётгани маълум бўлди. Пойтахтимизнинг қоқ марказида ўраб олинган ҳудудда жами 483 та дарахт бўлиб, шундан 58 таси қуриганлиги аниқланди.

Эконазорат: Тошкент шаҳри

Эконазорат: Тошкент шаҳри

Эконазорат: Тошкент шаҳри

Эконазорат: Тошкент шаҳри

Эконазорат: Тошкент шаҳри

Эконазорат: Тошкент шаҳри

Эконазорат: Тошкент шаҳри

Эконазорат: Тошкент шаҳри

Эконазорат: Тошкент шаҳри

Эконазорат: Тошкент шаҳри

Эконазорат: Тошкент шаҳри

 

Қурилиш учун ажратилган ер майдонида ўсимлик дунёсига, аниқроғи 4 та дарахтга етказилган зарар миқдори қарийб 7 миллион сўм миқдорида ҳисобланди. Маданият вазирлигига қарашли ҳудудда эса етказилган зарар (58 та дарахт) миқдори эса салкам 243 миллион сўмдан иборат.

Жами 62 туп ҳар ҳил турдаги манзарали ва мевали дарахтларга зиён келтирилган бўлса, шундан 6 таси кесиб ташланган.

Табиатга шафқатсиз «бунёдкорлар» амалдаги талабларни бузган ҳолда қурилиш ҳудудида бетон қориш қурилмасини ўрнатишган.

Ўрганиш жараёнида енгил конструкцияли девор олиб ташланди, 78 нафар ходим ва 7 та махсус техника ҳамда механизмалар жалб қилиниб, ҳудуд чиқиндилардан тўлиқ тозаланди.

Ҳудудни суғориш тизимини жорий таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Кечки пайт фуқаролар ҳордиқ чиқаришларига шароит яратиш мақсадида тунги ёритиш тизимини қайта тиклаш, йўлаклар бўйлаб ўриндиқлар ўрнатиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатма берилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар