Тендер. Қаттиқ маиший чиқиндилар учун 1100-литрлик контейнерларни харид қилиш
07.
09. 2021
18:25
4106
Янгиликлар
Сана: 2021 йил 3 сентябрь
Займ рақами ва номи: 3903-UZB: Қаттиқ чиқиндиларни барқарор бошқариш
Шартноманинг рақами ва номи: SCEEP/OCB-G2_2021: Қаттиқ маиший чиқиндилар учун 1100-литрлик контейнерларни етказиб бериш
Таклифларни қабул қилишнинг сўнгги муддати: 15 октябрь 2021 йил, соат 15:00 (Тошкент вақти билан)

 

1. Ўзбекистон Республикаси Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш лойиҳасини амалга ошириш учун Осиё Тараққиёт Банкининг (ОТБ) маблағларини олди ва молиялаштиришнинг бир қисмини юқоридаги шартнома доирасида тўловларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Тендер савдоларига ОТБга аъзо давлатларга тегишли иштирокчилар қатнаша оладилар.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ("Сотиб олувчи") қаттиқ маиший чиқиндилар учун 1100-литрлик контейнерларни етказиб беришга иштирокчиларни таклиф қилмоқда.

2. Очиқ тендер савдолари (Халқаро миқёсидаги эълон) ОТБнинг бир-босқичли бир-конвертли тартибига мувофиқ амалга оширилади ва тендер ҳужжатларда келтирилган аъзо мамлакатлардан келган барча иштирокчилар учун очиқ.

3. Фақат қуйидаги асосий малакага эга бўлган муносиб иштирокчилар уз таклифларини тақдим қилишлари мумкин:

3.1 Шартномалар бўйича тажриба

Охирги беш (5) йил (2016-2020 йй.) давомида табиати ва мураккаблиги бўйича тендер ҳужжатларининг 6-бўлими (етказиб бериш жадвали)да кўрсатиб ўтилган етказиб бериш ҳажмига ўхшаш бўлган миқдори камида 1,8 миллион. AҚШ долларлик бир (1) контрактни асосий етказиб берувчи сифатида муваффақиятли бажарган бўлиши керак.

3.2 Техник тажриба

Таклиф қилинаётган товарлар камида уч (3) йил (2018-2020 йй.) давомида ишлаб чиқарилган ва камида ўн саккиз минг (18 000) дона ўхшаш қувватга эга бўлиб сотилган ва камида уч (3) йил (2018-2020) давомида қониқарли эксплуатация қилинган.

3.3 Ишлаб чиқариш қуввати

Тендер иштирокчиси ҳар битта партия учун харидор томонидан сўралган ҳолда товарларнинг турини, ҳажмини ва миқдорини тендер ҳужжатларининг 6-қисми (етказиб бериш жадвали)даги етказиб бериш ва тугатиш жадвалига мувофиқ етказиб бера олишини намойиш қилиши шарт.

 3.4 Молиявий аҳвол

Иштирокчи сўнгги уч (3) йилдаги (2018-2020 йй.) аудит қилинган йиллик молиявий ҳисоботлари (баланси, даромад ва зиёнлар тўғрисидаги ҳисоботи) билан тасдиқланган узоқ муддатли рентабеллигини кўрсатиб, молиявий ҳолатининг ишончлилигини намойиш қилиши керак.

 3.5 Молиявий айланма ҳажми

 Иштирокчи сўнгги уч (3) йил (2018-2020 йй.) давомида бажарилган ёки тугалланмаган шартномалар учун Иштирокчи томонидан қабул қилинган тўловларнинг умумий суммаси сифатида ҳисоблаб чиқилганда 4,0 миллион AҚШ долларига тенг бўлган ўртача йиллик молиявий айланмасини (AҚШ долларида) намойиш қилиши керак.

3.6 Нақд пул оқими (Cash Flow Capacity)

Иштирокчи шартномани бажариш пайтида юзага келиши мумкин бўлган нақд пул оқими талабларини қондириш учун етарли бўлган ликвид активларга, кредит линияларига ва бошқа маблағларга эга эканлигини ёки уларга ҳақли эканлигини намойиш қилиши керак, бу миқдор: 0,97 миллион AҚШ долларини ташкил этади.

4. Қўшимча маълумот олиш ва тендер ҳужжатлари билан танишиш учун Иштирокчи қуйидаги манзилга мурожаат қилиши керак:

Исломбек Боқижонов
Раис ўринбосари
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Давлат экология қўмитаси)
Манзил : Мирзо-Улуғбек тумани, Сайрам кўч., 5 тор, 15 уй
Шаҳар: Тошкент
Почта индекси : 100170
Мамлакат : Ўзбекистон Республикаси
Тел. : +998 71 207 7007 (ички рақам: 1044#)
Эл.манзил: LBG@eco.gov.uz (асосий); uzsswmproject@gmail.com (иккиламчи)

5. Инглиз тилидаги Тендер ҳужжатларини харид қилиш учун иштирок этиш ҳуқуқига эга иштирокчилар қуйидагиларни бажариши лозим

– юқоридаги манзилга ёзиш ва тендер ҳужжатларини талаб қилиш: SCEEP/OCB-G2_2021: қаттиқ маиший чиқиндилар учун 1100-литрлик контейнерларни етказиб бериш

– (а) 100 AҚШ доллари миқдорида ёки (б) тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан эълон қилинган валюта курси бўйича 100 долларга тенг бўлган миқдорда ўзбек сўмида қайтарилмас тўловни қуйида кўрсатилган банк ҳисоб рақамига тўлаш:

AҚШ долларидаги ҳисоб рақами:

Номи: Лойиҳаларни бошқариш гуруҳи

Манзил: Ўзбекистон, Тошкент ш. 100170 , Мирзо-Улуғбек тумани, Сайрам кўч., 15 уй

Банк номи: «Трастбанк» Хусусий акциядорлик банки Тошкент шаҳар филиали

Банк манзили: Ўзбекистон, Тошкент ш., 100100, Чилонзор тумани, “Е” мавзеси., 11А-уй

Ҳисоб рақами: 2021 2840 9053 8734 7002 СТИР: 202302376

SWIFT-код: TRSАUZ22; МФО: 00850

Ўзбек сўмдаги ҳисоб рақами:

Номи: Лойиҳаларни бошқариш гуруҳи

Манзил: Ўзбекистон, Тошкент ш. 100170 , Мирзо-Улуғбек тумани, Сайрам кўч., 15 уй

Банк номи: «Трастбанк» Хусусий акциядорлик банки Тошкент шаҳар филиали

Банк манзили: Ўзбекистон, Тошкент ш., 100100, Чилонзор тумани, “Е” мавзеси., 1 1А-уй

Ҳисоб рақами: 2021 2000 2053 8734 7002, СТИР: 202302376

SWIFT-код: TRSАUZ22; МФО: 00850

• Шунингдек, тендер ҳужжатлари юқорида кўрсатилган Давлат экология қўмитасининг банк ҳисоб рақамига чет элдаги Иштирокчига қўшимча 50 AҚШ доллари миқдорида тўлов эвазига ва маҳаллий Иштирокчига ер устидаги почта ёки курер орқали тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки эълон қилган курс бўйича ўзбек сўм эквивалентида тўлов эвазига етказиб бериши мумкин. Йўқолган ёки кечиктирилган етказиб бериш учун Давлат экология қўмитаси жавобгар эмас.

6. Юқоридаги тендер учун тендер таклифингизни:

• 4-бандда кўрсатилган манзил бўйича;

• белгиланган: 2021 йил 15 октябрь, соат 15:00 (Тошкент вақти билан) муддатдан кечиктирмай;

• тендер ҳужжатларида кўрсатилган банк кафолат ҳати билан биргаликда тақдим этинг

 

Тендер таклифлари қабул қилиш муддати тугагандан сўнг дарҳол фатнашиш истагини билдирган иштирокчилар вакиллари иштирокида очилади.

Тендер таклифларини очиш вақти: 2021 йил 15 октябрь, соат 15:15 (Тошкент вақти билан).

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси.

Ўзбекистон, Тошкент ш. 100032, Мирзо-Улуғбек тумани, Сайрам кўч., 5 тор, 15 уй.

2-қаватдаги конференция зали

Фойдали манбалар