Сурхондарё вилояти. Дарахтларни ҳимоя қилиш. Рейд.
07.
09. 2021
16:06
4410
Эконадзор

Жорий йилнинг 7 сентябр куни Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Ангор туман инспекцияси инспекторлари томонидан тезкор рейд тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган рейд тадбирлар давомида туманнинг «Бахор» маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Ш. томонидан ўсувчанлигини йўқотмаган 1 туп Шарқ туя дарахтини ҳеч қандай рухсатномасиз ноқонуний равишда кесиб ташлагани аниқланди. Аниқланган ҳолат юзасидан фуқаро Х.Ш.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан баъзавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари 1 350 000 сўм жарима ва 1 080 000 сўм ўсимлик дунёсига етказилган зарар белгиланди.

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар