Наманган вилояти. Очиқ ҳаводаги очиқ мулоқот
17.
08. 2021
18:19
5044
Тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Максудов Наманган вилоятида сайёр қабул ўтказди.

Наманган тумани, Миришкор қишлоғидаги дала шийпонида ташкил этилган ушбу қабул давомида вилоятнинг барча ҳудудларидан келган жисмоний ва юридик шахсларнинг экология ва атроф-муҳит муҳофазаси билан боғлиқ мурожаатлари тингланди. Эътиборлиси, унда 25 та мурожаатнинг 14 таси жойида ҳал этилди. 7 таси бўйича зарур тушунтиришлар берилди. Ечими вақт ва маблағ талаб қиладиган 4 та мурожаат мазмунини алоҳида ўрганиш юзасидан ишчи гуруҳлари тузилди.

Аҳоли сўровига асосан вилоятнинг иккита ҳудудида фаолият кўрсатаётган кўмир омборларидан чиқаётган чанг меъёрларини аниқлаш учун пойтахтдан чақирилган экомобиль лаборатория эртанинг ўзида Наманганга етиб келиши, шунингдек, қўмита раиси томонидан яна 15 кундан кейин худди шу ерда бугун кўриб чиқилган масалаларнинг ижросини қайта муҳокама қилиниши ҳақидаги маълумотлар мурожаат муаллифларини хурсанд қилди.

Қабул давомида кўплаб таклиф ва мулоҳазалар ҳам илгари сурилди. Биогомусда қизил чувалчанг етиштириш, павлония парваришлаш учун ер ажратишга кўмаклаш юзасидан берилган сўров ижобий ечим топгани тадбиркорларга маъқул бўлди. Албатта, дарахтлар кесилишига чек қўйиш, шу билан бирга, қуриётган дарахтларни санитар буталаш масаласи ҳам эътибордан четда қолмади. Ҳуқуқбузарларга нисбатан кўрилаётган қатъий чораларни янада кучайтириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Қувонарли жихати, мурожаатчиларнинг умумий фикрларига кўра, Президентимизнинг ташаббуси билан вазирлик ва идоралар раҳбарларининг чекка қишлоқларга келиб, аҳоли билан очиқ мулоқотга киришиши ўзининг самарасини бера бошлади. Буни Давлат экология қўмитаси раисининг Намангандаги сайёр қабули натижалари ҳам тасдиқлаб турибди.

Наманган  вилояти

Наманган  вилояти

Наманган  вилояти

Наманган  вилояти

Наманган  вилояти

Наманган  вилояти

Наманган  вилояти

 

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар