Маҳсулотларни экологик маркировкалаш йўналишида ҳамкорлик
30.
06. 2021
09:31
4868
Тадбирлар

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Ж. Казбеков ва Россиянинг «Листок жизни» компанияси вакиллари ўртасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни экологик маркировкалаш йўналишида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган икки томонлама учрашув бўлиб, унинг доирасида томонлар ўртасида ўзаро келишув меморандуми имзоланди.

Ушбу меморандумга биноан томонлар ўртасидаги алоқаларни ҳамкорлик доирасида кенгайтириш борасида қуйидагилар кўзда тутилган:

- ҳамкорлик соҳасига оид маълумотлар алмашинуви;
- томонлар фаолияти билан боғлиқ ва ўзаро манфаатли масалалар бўйича консультациялар;
- ушбу Меморандум мақсадларига эришишга қаратилган биргаликдаги тадбирларни режалаштириш;
- маҳсулотларни экологик маркалаш бўйича илмий-амалий конференциялар, семинарларни ташкил этиш ва биргаликда иштирок этиш;
- экология ва атроф-муҳит соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
- атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича органларнинг мутахассислари учун малака оширишни амалга ошириш.

Маҳсулотларни экологик маркировкалаш йўналишида ҳамкорлик

Маҳсулотларни экологик маркировкалаш йўналишида ҳамкорлик

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар