Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани. Мурожаатлар ўз вақтида ўрганилмоқда
19.
06. 2021
20:04
5169
Эконадзор

Бугун, яъни жорий йилнинг 19 июнь санасида пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани ҳудудида ноқонуний дарахт кесилиши юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат келиб тушди.

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида эколог мутахассислар мурожаатда қайд этилган манзилда ўрганиш ишларини олиб боришди. Олиб борилган ўрганиш натижаларига кўра, ушбу ҳудудда республика махсус ишчи гуруҳи томонидан аҳолининг муаммолари «Маҳаллабай» тизими орқали ўрганиб чиқилган.

Унга кўра, туманнинг «Ўрда» маҳалласи фуқаролари томонидан табиий омиллар таъсирида зарарланиб қуриган, инсон ҳаёти ва мол мулкига хавф туғдираётган дарахтларни кесиб ташлаш юзасидан ариза тушган. Аҳолининг ушбу мурожаатлари ўрганилиб, мутахассислар томонидан жами 7 та шундай қуриган дарахтлар аниқланган. Унга мувофиқ, аҳолининг ушбу қуриган дарахтларни кесиб олиб ташлаш юзасидан мурожаати ижобий ҳал этилган бўлиб, ҳужжатлар қонуний тарзда расмийлаштирилганлигини маълум қиламиз.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар