2021 йил 3 июнь куни Давлат экология қўмитаси ҳамда Кореянинг атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти (KEITI) билан ҳамкорликда «Ўзбекистон Республикасида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишни такомиллаштириш бўйича бош режани ишлаб чиқиш» лойиҳаси доирасида юртимизга Корея Республикасининг Yooshin Engineering Corporation, Sewon ENE ва Hana-TEC компаниялари вакиллари иккиничи хизмат сафари билан ташриф буюришди. Ташриф жорий йилнинг 9 июнь санасигача давом этади.
Кореялик мутахассисларнинг сафарлари Давлат экология қўмитаси раисининг ўринбосари И. Боқижонов бошчилигида Қўмита вакиллари билан учрашув ташкил этиш билан бошланди.
Шунингдек сафар мобайнида кореялик мутахассислар лойиҳа доирасида истиқболли инвестицион ва грант лойиҳаларни ишлаб чиқиш мақсадида Фарғона ҳамда Жиззах вилоятларига ташриф буюрилиши кутилмоқда.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати