Фарғона вилояти. Шер боласи ҳайвонот боғига топширилди
20.
05. 2021
10:54
4651
Эконадзор

Маълумки, ижтимоий тармоқларда «Шерни уйда боқиш мумкинми?» номи билан тарқалган видеолавҳадаги ҳолат Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Қўқон шаҳар давлат инспекторлари томонидан назоратга олинган ва ўрганиш олиб борилаётган эди. Ўрганишлар давомида шер боласини сақлаётган хонадон эгалари ҳайвонларни сақлашга оид тегишли ҳужжатларни тақдим қила олмади.

Шундан сўнг куни кеча, яъни 2021 йил 19 май куни Фарғона вилояти Экология бошқармасининг Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлими ходимлари, Қўқон шаҳар инспекторлари томонидан шер боласи Фарғона шаҳрида жойлашган ҳайвонот боғига топширилди. Алоҳида махсус тайёрланган қафасга жойлаштирилиб, далолатнома расмийлаштирилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар