Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари билан учрашув
10.
05. 2021
18:57
4505
Xalqaro hamkorlik

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари – элчи Шарлотта Адриан хоним билан учрашув бўлиб ўтди.

Давлат экология қўмитаси раиси Алишер Максудов меҳмонларга мамлакатимизда кейинги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, атроф-муҳитни асраш бўйича қилинаётган тизимли ишлар ҳақида гапириб берди.

Икки томонлама алоқаларнинг истиқболига бағишланган мулоқот чоғида Европа Иттифоқининг 2021-2027 йилларга мўлжалланган навбатдаги дастурлари доирасидаги молиявий-техник ҳамкорликни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги лойиҳалар йўналишида янада мустаҳкамлаш билан боғлиқ масалалар хусусида сўз юритилди.

Элчи хоним Ўзбекистон эришаётган ютуқларни эътироф этар экан, Европа Иттифоқи бошқа соҳаларда бўлгани каби экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишида ҳам икки томонлама манфаатли ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга тайёр эканини маълум қилди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, ишлаб чиқариш корхоналарини “яшил” технологияларни жорий этишга рағбатлантириш, атроф-муҳит мониторинги амалиётини рақамлаштириш орқали такомиллаштириш, экотуризмни ривожлантириш Давлат экология қўмитаси ва ЕИ ҳамкорлигининг устувор йўналишларидан саналади.

Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари билан учрашув

Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари билан учрашув

Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари билан учрашув

Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари билан учрашув

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар