Kun.uz сайтида эълон қилинган ҳолатда кесилган дарахтлар Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 2021 йил 23 мартдаги 01/19-308 сонли хулосасига асосан зарарланган теракларни санитар-тозалаш ва шакл бериш билан боғлиқ. Мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши аниқланмади.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Чирчиқ шаҳар инспекцияси ходимлари томонидан ҳудуд аҳолиси ўртасида ўтказилган сўровда улар қуриган дарахтлар кесилганлиги юзасидан ҳеч қандай эътирозлари йўқлиги ҳамда зарарланган тераклар олиб ташланганлиги учун ўз миннатдорчилигини билдирган.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати