Шу йилнинг 8 апрель куни БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан Ўзбекистон учун 2021-2025 йилларга мўлжалланган ҳадли давлат дастури тақдимот-йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда БМТнинг мамлакатимиздаги доимий ваколатхонаси, ФАО Субминтақавий координатори, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг мутасаддилари иштирок этишди.
Мулоқот давомида Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Ж. Казбеков ФАО билан биргаликда амалга оширилиши режалаштирилаётган «Ўзбекистонда табиий ресурсларни барқарор бошқаришда экотизимни ва интеграциялашган бошқарувни тиклаш» лойиҳаси биологик хилма-хилликни сақлаш стратегиясида белгиланган мақсадларга эришишда муносиб ҳисса бўлиб қўшилишини таъкидлади.
Шунингдек, Стратегия доирасида амалга оширилиши кўзда тутилган муҳофаза қилинадиган табиий майдонларни мамлакат ҳудудининг 12 фоизига етказиш, Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлаштириш ишларини олиб боришда Давлат экология қўмитаси ФАО билан ўзаро ҳамкорликда ишлашга тайёр эканлигини билдирди.
|
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати