2021 йил 16 март куни Давлат экология қўмитасида Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармасининг (WWF) Марказий Осиё бўйича директори Григорий Мазманянц ва Марказий Осиёнинг тоғли ҳудудларида биохилма-хилликнинг асосий ҳудудларини муҳофаза қилиш дастури раҳбари Елизавета Протас билан учрашув ташкил этилди.
Тадбир давомида WWF томонидан Ўзбекистон Республикасида Бухоро буғусини янги ҳудудларга кўчириш соҳасида ҳамкорлик қилиш ва Давлат экология қўмитаси ҳамда WWF ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Битимни имзолаш масалалари муҳокама қилинди.
Ҳозирги вақтда WWFнинг Марказий Осиё тоғли ҳудудларида биохилма-хилликнинг асосий ҳудудларини муҳофаза қилиш дастури Марказий Осиё давлатларида, хусусан Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Афғонистонда амалга оширилмоқда. 2020 йилдан буён WWF томонидан Ўзбекистонда 3 лойиҳа молиялаштирилган ва яна 2 та лойиҳани молиялаштириш режалаштирилмоқда.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати