Ушбу ҳолат бўйича Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганиш олиб борилганда ҳақиқатдан ҳам ёнғин «Пахта нефтбаза»сида эмас, балки, унинг атрофидаги қамишзорда келиб чиққанлиги аниқланди. Суриштирув ишлари давомида ёнғин юзага келган ҳудуд хусусий балиқчилик хўжалигига қарашли, ҳозирда фойдаланилмайдиган ер майдони эканлиги маълум бўлди. Ҳолат юзасидан балиқчилик хўжалигининг масъул ходимига нисбатан Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодексининг 88-моддасига асосан баённома расмийлаштирилди.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати