Чиноз туманидаги «Пахта нефтбаза»сида содир бўлган ёнғин юзасидан
12.
03. 2021
10:05
5565
Эконадзор

Яқинда ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги «Пахта нефтбаза»сида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Kun.uz вазиятга аниқлик киритиш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати билан боғланганда, ташкилот матбуот хизмати ушбу ёнғин «Пахта нефтбаза»си ҳудудидан анча узоқда, қамишзорда содир бўлгани ва видеолавҳада тасвирланган ёнғиннинг базага ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилган эди.

Ушбу ҳолат бўйича Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганиш олиб борилганда ҳақиқатдан ҳам ёнғин «Пахта нефтбаза»сида эмас, балки, унинг атрофидаги қамишзорда келиб чиққанлиги аниқланди. Суриштирув ишлари давомида ёнғин юзага келган ҳудуд хусусий балиқчилик хўжалигига қарашли, ҳозирда фойдаланилмайдиган ер майдони эканлиги маълум бўлди. Ҳолат юзасидан балиқчилик хўжалигининг масъул ходимига нисбатан Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодексининг 88-моддасига асосан баённома расмийлаштирилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы