Давлат экология кўмитаси раиси Қорақалпоғистон ёшлари билан учрашди
09.
02. 2021
13:32
6107
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёвнинг 2020 йил 25 декабрь куни Ёшлар форумида ёшларга қилган мурожаати ҳамда келгусидаги амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан Давлат Экология қўмитаси раиси Алишер Максудов раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида келгусида экология соҳасида хизмат қилиш масъулияти, ходимларга юклатилган вазифалар тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтилди. Қўмита ёшлари томонидан 100га яқин таклифлар берилди.

Самимий ва очиқ ўтган учрашувда раис томонидан берилган кўрсатма ва тавсиялар ходимларнинг ўзларига бўлган ишончни янада мустакамлади, десак муболаға бўлмайди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар