Тошкент вилояти, Кибрай тумани. Мурожаат ва муносабат
08.
02. 2021
22:23
5077
Эконадзор

Ижтимоий тармоқларда тарқалган постда Тошкент вилояти Қибрай туманида дорихона ҳудудида бир неча туп кўп йиллик қимматбаҳо дарахтлар таг қисми билан қўпориб ташланганлиги таъкидлаб ўтилган.

Ҳолат Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида жойига чиқиб ўрганилди.

Қисқа муддатли ўрганишлар давомида мурожаатда кўрсатиб ўтилган жой якка тартибдаги турар жой участкаси (фуқаронинг шахсий ҳовлиси) эканлиги ҳамда қонун бузулиш ҳолатлари мавжуд эмаслиги аниқланди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар