Бухорода вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторларининг калтакланиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан муносабат
03.
02. 2021
18:18
5172
Эконадзор

Давлат экология қўмитаси Бухорода вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторларининг калтакланиши билан боғлиқ ҳолатни ўрганиб чиқди.

Дастлабки маълумотларга асосан, Бухоро вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат инспекторлари А.Ҳасанов, М.Нураллаев, Д.Барноев, Ш.Саломов, З.Бозоров ва бошқарма ҳайдовчиси М.Сайидовлар томонидан 2021 йил 28 январь куни Жондор туманида хизмат вазифасини олиб бораётган вақтда уларга Жондор давлат ўрмон хўжалиги ходимлари ва бошқа бир гуруҳ номаълум шахслар томонидан тан жароҳати етказилган.

Айни дамда тан жароҳатини олган давлат инспекторларининг аҳволи яхши ва ҳолат юзасидан Жондор туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда ҳамда зарар етказилган автомашиналарни экспертизадан ўтказиш бўйича ҳамда давлат инспекторлари билан биргаликда воқеа жойини кўздан кечириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Баён этилган ҳолат юзасидан тўпланган материаллар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Бухоро вилоят прокуратураси ҳамда Бухоро вилояти ИИБга тақдим этилди. Ҳолат натижалари бўйича маълумотлар қўшимча тарзда маълум қилинади.

Фото - www.daryo.uz

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар