Давлат экология қўмитасида Жаҳон сувли-ботқоқли ҳудудлар куни муносабати билан учрашув бўлиб ўтди
03.
02. 2021
12:31
5294
Янгиликлар

Куни кеча Давлат экология қўмитаси Биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бош бошқармасида Жаҳон сувли ботқоқли ҳудудлар куни муносабати билан учрашув бўлиб ўтди. 

2021 йилда кун мавзуси: Сувли-ботқоқли ҳудудлар ва сув (Wetlands and water) бўлиб, улар бир-биридан ажралмас ҳаёт учун муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси мазкур конвенцияга 2002 йилда аъзо бўлган. Мамлакатимиз ҳудудида жойлашган Денгизкўл, Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳамда ўтган 2020 йилда Қуйимозор ва Тўдакўл Рамсар конвенцияси рўйхатига киритилган.

Учрашув давомида мамлакатимиздаги сувли-ботқоқли ҳудудларда биологик хилма-хиллик мониторинги, сувли-ботқоқли ҳудудларда сузувчи қушларнинг қишки ҳисоби юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

Жаҳон сувли-ботқоқли ҳудудлар куни муносабати билан учрашув бўлиб ўтди

Жаҳон сувли-ботқоқли ҳудудлар куни муносабати билан учрашув бўлиб ўтди

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар