Давлат экология қўмитаси раиси А. Максудов Бухоро вилоятига хизмат сафари доирасида «Жайрон» питомникида бўлиб, у ерда экологик туризмни ташкил қилиш, ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Масъуллар билан учрашув давомида питомникнинг туристик салоҳияти муҳокама қилиниб, меҳмонлар учун қулайликлар яратиш мақсадида марказда олиб борилаётган илмий изланишлар, унинг тарихи ҳақида батафсил маълумотлар берилиши, бунда замонавий ахборот коммуникация технологияларини кенг татбиқ этиш юзасидан вазифалар белгиланди.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати