Қор қоплонини муҳофаза қилиш бўйича лойиҳанинг 2020 йил якунлари
16.
12. 2020
11:07
5453
Янгиликлар

Жорий йилнинг 15 декабрь куни Давлат экология қўмитаси, БМТ Тараққиёт Дастури ва Глобал Экологик Жамғармаси «Глобал аҳамиятга эга бўлган биохилма-хилликни муҳофаза қилиш мақсадида муҳим тоғли ҳудудларда ўрмонлардан ва табиат ресурсларидан барқарор фойдаланиш ва бошқариш» қўшма лойиҳаси Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, лойиҳа миллий координатори Н.Обломурадов ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили ўринбосари Дойна Мунтяну очиб бердилар.

Учрашувда 2020 йил учун лойиҳа фаолияти натижалари тақдим этилди, шунингдек, лойиҳанинг стратегик ривожланиши, янги ташаббусларни илгари суриш ва 2021 йилга мўлжалланган иш режаси муҳокама қилинди. Учрашув сўнггида 2021 йилга мўлжалланган йиллик лойиҳа режаси ва Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг тўртинчи йиғилишининг қарори тасдиқланди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар