Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани «Абай» МФЙда кесилган дарахтлар тафсилоти
08.
12. 2020
20:23
7160
Янгиликлар

Ижтимоий тармоқ ҳамда интернет нашрларда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани «Абай» МФЙ ҳудудида жойлашган тўқайзорда кесилган дарахтлар бўйича мурожаат Тошкент вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекторлари томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш давомида дарахтлар қишлоқ хўжалиги харитасининг 34 контурида жойлашган тўқайзорда кесилганлиги маълум бўлди. Умумий кесилган дарахтлар сони 52 та, шундан 46 туп тол ҳамда 6 туп туронғил таг (Тура́нга́ сизоли́стная) қисмидан кесилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталардан фойдаланишни тартибга солиш ва улардан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида» ги қарорига мувофиқ ўсимлик дунёсига етказилган зарар 444 млн 773 минг сўмни ташкил этди.

Айни дамда мазкур ҳудуд эгаси ҳамда ким томонидан амалга оширилганлигини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда.

Тўпланган ҳужжатлар Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига ўрнатилган тартибда тақдим этиш учун тайёрланмоқда.

Ҳолат якунлари бўйича ахборот қўшимча равишда тақдим этилади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар