ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР!
03.
12. 2020
16:52
5343
Янгиликлар

ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги «Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 541-сон қарорининг 4-банди “а” кичик бандида 2020 йил 1 декабрдан бошлаб атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатадиган I ва II тоифаларга мансуб мўлжалланаётган ва режалаштирилаётган фаолият турлари бўйича жамоатчилик эшитувлари ўтказилиши лозимлиги белгиланган.

Қарорнинг 3-иловасига мувофиқ жамоатчилик эшитувлари иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳолатини белгиловчи, тасдиқланган «Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш лойиҳаларини жамоатчилик эшитувларидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом» талаблари асосида ўтказилади.

Жамоатчилик эшитувларини ўтказиш бўйича Давлат экология қўмитаси ҳудудий органлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари масъул бўлиб ҳисобланадилар.

Шунга мувофиқ атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб объектлар бўйича жамоатчилик эшитувларини ўтказиш зарур эканлиги Давлат экология қўмитаси ҳудудий органлари томонидан аниқланган тақдирда атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнот лойиҳаси ҳужжатлари таркибида жамоатчилик томонидан лойиҳани қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги жамоатчилик эшитуви хулосаси www.eco-servis.uz домени орқали давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун тақдим этилгандан сўнг атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш тўғрисидаги материаллар кўриб чиқилиши тўғрисида маълум қиламиз. 
 

Жамоатчилик эшитувини ўтказиш тартиби
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Буюртмачи

Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб фаолият турлари объектлари бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларининг техник хусусияти бўлмаган резюме шаклида илова қилинган жамоатчилик эшитувини ўтказиш юзасидан аризани Давлат экология қўмитаси ҳудудий органларига тақдим қилади.

Жамоатчилик эшитуви ўтказилишидан камида 30 кун олдин

2-босқич

Давлат экология қўмитаси ҳудудий органлари

Аризани қабул қилади, жамоатчилик эшитувларини ўтказиш зарур эканлигини аниқлаган тақдирда тегишли жамоатчилик эшитувлари ташкилотчиси (туман (шаҳар) ҳокимликлари)га жамоатчилик эшитувини ташкил этиш учун жўнатади.

2 иш кунида

3-босқич

Жамоатчилик эшитуви ташкилотчиси (туман (шаҳар) ҳокимлиги)

1. Буюртмачи билан жамоатчилик эшитувини ўтказиш жойи ва вақтини белгилайди.

2. Буюртмачи ва Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органларига жамоатчилик эшитувини ўтказиш жойи ва вақти ҳақида хабарномани жўнатади. Жамоатчилик эшитувини ўтказиш вақти ва жойи ҳақидаги маълумотни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.

1 иш кунида

 

2 иш кунида

4-босқич

Буюртмачи

Жамоатчилик эшитуви ўтказилиши ҳақидаги эълонни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади, шунингдек, ўз ихтиёрига кўра хабардор қилишнинг бошқа усулларидан фойдаланади.

Жамоатчилик эшитуви ўтказилишидан камида 20 кун олдин

5-босқич

Жамоат эшитуви ташкилотчиси

(туман (шаҳар) ҳокимлиги)

1. Жамоатчилик эшитувини ташкил этади, ўтказилган йиғилиш баённомасини расмийлаштиради ва унинг нусхасини буюртмачига тақдим қилади.

2. Ўтказилган жамоатчилик эшитуви тўғрисидаги маълумот билан баённоманинг бир нусхасини Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органига жўнатади.

5 иш кунида

 

2 иш кунида


Давлат экологик экспертизаси маркази

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар