Ҳафталик об-ҳаво
30.
11. 2020
12:37
6007
Янгиликлар

Бугун республиканинг барча ҳудудларида деярли илиқ об-ҳаво кузатилмоқда. Ҳаво ҳарорати 4-9 даража илиққача бўлади. Бундай ҳарорат ноябрь ойи охирининг ўртача кўп йиллик қийматларига яқиндир.

1-3 декабрда Ўзбекистон ҳудудларига Каспий денгизи ҳудудидан илиқ ва бироз нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Кўпчилик вилоятларда ҳаво булутли бўлиши, республиканинг айрим ҳудудларида (Қорақалпоғистон, Хоразм, Сурхондарё вилоятларидан ташқари) бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечалари 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундуз кунлари 5-10 даража илиқ атрофида, 2 декабрда баъзи жойларда 12 даража илиққача бўлиши кутилмоқда. Республиканинг жанубида шу кунларда ҳаво ҳарорати 13-15 даража илиққача бўлади.


Манба: https://www.meteo.uz/#/uz

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар