Тошкент вилояти, Қибрай тумани. Мурожаат ва муносабат
29.
11. 2020
10:59
8227
Эконадзор

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео постда Тошкент вилояти Қибрай тумани Салар шаҳарчаси «Селлекция» МФЙ ҳудудида ноқонуний дарахт кесилганлик ҳолати акс этган.

Ҳолат Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги Қибрай тумани инспексияци ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилганда мазкур ҳудудда Қибрай тумани «Электротаъмирлаш» корхонаси томонидан қурилиш ишлари амалга оширилаётган бўлиб, ташкилот ходими Д. Э. томонидан 17 туп заранг ва 4 туп ёнғоқ дарахтларига Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги қонунининг 37-моддасига зид равишда ўсишдан тўхтамайдиган даражада шикаст етказилган.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79- моддасига асосан 1 млн 115 минг сўм жарима белгиланди. Ўсимлик оламига етказилган зарар миқдори 1 млн 605 минг сўмни ташкил этмоқда.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар